Қадриятлар – маънавий камолот асоси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Абдурауф Фитрат номидаги истироҳат боғида “Миллий қадриятлар сайли” ўтказилди.
Сайлни Бухоро давлат университети ректори О.Ҳамидов кириш сўзи билан очиб, миллий қадриятларимизнинг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни хусусида сўз юритди.
Университет жамоаси, ректор, факультетлар деканлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар Абдурауф Фитрат ҳайкали пойига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
[gallery-17577]
Талабалар миллий анъана, қадрият, урф-одатлар, ўзбек миллатига хос бўлган келин салом, болани бешикка солиш, хатна маросими, миллий ўйинларни намойиш этди. Миллий атлас ва адрас либослари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда миллий таомлар кўргазмалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, сайл давомида шашка, шахмат ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Талабалар миллий қадриятларимизни ўрганиб, ҳис этгани сари қалблари ифтихор туйғуси ила жўш урди.
Фестиваль якунида фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА