Қадоқлаш маҳсулотлари экспорти кенгаймоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган “Great Kokand” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш соҳасида барқарор ривожланаётган корхоналардан бири ҳисобланади.
Корхонада ишлаб чиқариш жараёни замонавий ускуна ва технологиялар асосида йўлга қўйилган. Қатъий сифат назорати ва юқори сифатли хомашёдан фойдаланиш маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминламоқда. Айни пайтда ички бозор учун турли турдаги қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
[gallery-27816]
Хусусан, момиқ соқичлар учун мўлжалланган қадоқлаш маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда. Ушбу маҳсулотларнинг Россия Федерациясига экспорти йўлга қўйилгани корхонанинг ташқи бозордаги фаолияти кенгаяётганидан далолат беради.
Корхона масъулларининг маълумотига кўра, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва шериклар билан узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Бугунги кунда “Great Kokand” сифат ва ишонч тамойилларига таянган ҳолда ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА