Қадимий тангалар тўхтатиб қолинди
“Бухоро аэропорти” чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди.
“Бухоро-Внуково” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланган маданий мерос ашёларини олиб чиқишга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Икки ҳолатда жами 4 дона қадимий танга борлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган тангаларнинг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилди. Мазкур тангалар 1751 йилда Россия империясининг I императори Пётр I ҳукмронлиги даврида Екатеринбург зарбхонасида зарб этилганлиги тасдиқланди.
Ҳозир ушбу қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири