Қадим ва бетакрор Бухоро
ФОТОРЕПОРТАЖ
Марказий Осиёдаги энг кўҳна шаҳарлардан бири бўлган Бухоро мамлакатимизнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Азалдан “Бухорои шариф”, деб улуғланади. Бу заминда буюк алломалар, диний ва дунёвий илм эгалари яшаб, ижод қилган.
Бухоро ўзининг бетакрор тарихий обидалари билан доим дунё аҳлини ҳайратга солиб келган. “Арк” қалъаси, “Лаби ҳовуз”, “Минораи Калон”, “Ситораи Моҳи Хосса”, “Етти пир” каби зиёратгоҳ ва меъморчилик намуналарини кўриш, зиёрат қилиш учун дунёнинг кўплаб мамлакатларидан сайёҳлар келади.
Ҳар бири ўзининг ноёб архитектураси билан ажралиб турувчи ушбу бетакрор обидалар аждодларимизнинг буюк салоҳиятидан, ақлу заковати ва илму маърифатидан дарак.
[gallery-13821]
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат), ЎзА