Путин ва Антониу Гутерреш муҳокамаси
Россия президенти Владимир Путин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирус пандемиясига қарши жамоавий кураш чораларини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди, дейилади Кремлнинг матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, БМТ бош котибининг Москвага ташрифи доирасидаги мазкур мулоқот видеоалоқа тарзида бўлиб ўтган. “Мулоқот давомида пандемияга қарши жамоавий курашнинг муҳимлиги қайд этилди. Россия томони вакцинация ва бу хавфли касалликни даволаш бўйича БМТ ва унинг тузилмалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боришга тайёрлигини баён қилди”, дейилади маълумотда.