Путин Украина ҳақида мақола ёзди
Россия Президенти Владимир Путин Украина ҳақида мақола ёзганини эълон қилди.
РИА Новости хабар беришича, мақолада руслар ва украинларнинг тарихий бирлиги тўғрисида қатор жараёнлар очиб берилган.
Мақола Кремль сайтида эълон қилинган.
Фуқаролар билан ўтказилган сўнгги бевосита мулоқотда Путин Россия ва Украина тўғрисида таҳлилий мақола ёзиб, икки мамлакат ўртасидаги ришталарга ўз муносабатини билдиришини айтган эди.
У мақолада рус ва украин халқларини бир бутун деб билишини таъкидлаган.
Россия раҳбари ҳар икки мамлакатда фуқаролар унинг мазкур асари билан танишиб чиқишига умид билдирган.