Президентимиз янги даврда яратилган тарихий фильмларга тўхталди
Улар орасида “Исломхўжа”, “Ибрат”, “Авлоний”, “Абдулла Қодирий”, “Қўқон шамоли”, “Муқимий”, “Илҳақ”, “Ўзбек қизи”, “Баҳодир Ялангтўш” бор.
Миллий кадрларимизнинг янги авлоди етишиб чиқди. Давлатимиз раҳбари бунда киноижодкорларнинг муносиб ҳиссаси борлигини қайд этди.
“Олтин глобус” халқаро кино мукофоти тарихида Марказий Осиё ва Кавказ киноижодкорларини тақдирлаш маросими илк бор Тошкентда ўтказилди. Учрашувда иштирок этаётган актриса Гулчеҳра Жамилова “Меридиан” мукофотига сазовор бўлди.
Шу билан бирга, Президентимиз миллий кино санъатимизни янги босқичга олиб чиқиш борасида олдинда ҳали кўп ишлар турганини очиқ айтиш зарурлигини таъкидлади.
ЎзА