Президентимиз форумда иштирок этаётган инвесторларни юқори қўшимча қийматли янги саноат занжирларини яратишга таклиф этди
Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.
Ўзбекистонда глобал инвестициялар учун барча шарт-шароитлар изчил шакллантирилмоқда. Қулай ишбилармонлик муҳити яратилмоқда, бозор институтлари такомиллаштирилмоқда, рақобат даражаси ва ишлаб чиқариш салоҳияти ортмоқда.
Президентимиз ушбу форумда иштирок этаётган инвесторларни юқори қўшимча қийматли янги саноат занжирларини яратишга таклиф этди.
— Компетенсияларни, ишлаб чиқариш ва ишланмаларни чуқур маҳаллийлаштириш, шунингдек, замонавий инжиниринг ва янги экспорт йўналишларини ривожлантириш бизнинг устувор вазифамиздир. Бу бугунги кунда саноат усулида қайта ишлаш, агротехнологиялар, биокимё, робототехника, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект каби янги иқтисодиёт шаклланаётган соҳаларда айниқса муҳимдир.
Энергетика, авиация, таълим, геология ва бошқа кўплаб соҳаларда давлат-хусусий шериклик тамойили шаклида амалга оширилаётган лойиҳаларда биз ҳамкорлик учун катта салоҳиятни кўрмоқдамиз.
Манфаатдор шерикларимизга нафақат ўсиб бораётган ички бозоримиз, балки қўшни мамлакатлар ва минтақаларга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини ҳам таклиф этамиз, — деди Президентимиз.
ЎзА