Президент ва номдор давлат стипендиантлари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номдор давлат стипендиялари танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023/2024 ўқув йили учун Тошкент давлат транспорт университетига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номдор давлат стипендиялари танлови доирасида жами 10 та квота ажратилди. Булар – 1 та Президент, 1 та Ислом Каримов, 1 та Навоий ва 7 та Беруний стипендиясидир.
[gallery-16775]
Ушбу танловга университет талабаларидан жами 28 нафари қатнашди. Уларнинг 12 нафари танловнинг республика босқичига тавсия этилди. Бундан ташқари, магистратура мутахассислиги доирасида университетнинг 2 нафар иқтидорли талабаси ушбу танловнинг республика босқичида иштирок этди. Жами 10 нафар талаба ғолибликни қўлга киритиб, давлат стипендиантлари қаторидан жой олди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номдор давлат стипендиялари танлови ғолиблари тантанали тарзда тақдирланди. Шунингдек, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.
Камола ЮСУПОВА, Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА