Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди
Иқтисодиётимиз жадал ривожланаётгани, сўнгги йилларда саноат тармоқларида 3 минг турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани таъкидланди.
Бундан 9-10 йил илгари Ўзбекистон кимё маҳсулотларининг катта қисмини минерал ўғит ташкил қиларди.
Ўтган даврда соҳага 8 миллиард 300 миллион долларлик инвестициялар кириб келди, 87 та йирик қувватлар ишга тушди.
ПВХ, “яшил” водород, кўпикли полипропилен, БОПП плёнка каби 60 дан зиёд турдаги янги юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бу орқали иқтисодиёт тармоқларида минглаб янги турдаги маҳсулотлар чиқариш учун зарур хомашё базаси яратилди.
Соҳада экспорт 3 карра ўсди, ишчилар сони 50 мингдан ошди.
ЎзА