«Президент олимпиадаси»: Фарғона ва Бухоро жамоалари чим устида хоккейда куч синашди
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да «Президент олимпиадаси» мусобақалари қизғин давом этмоқда. Спортчилар дзюдо, стол тенниси, волейбол ва чим устида хоккей бўйича ўзаро беллашмоқда.
Мусобақа доирасида чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида Фарғона ва Бухоро вилоятлари терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Учрашув қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакиллари майдонда ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғалаба учун астойдил курашди. Қизиқарли кечган беллашув якунида фарғоналик қизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Президент олимпиадаси» ёш спортчиларнинг иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши, мусобақа тажрибасини ошириши ҳамда истиқболли спортчиларни аниқлаш ва саралашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-32230]
Мусобақалар давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА