Президент: Камбағаллик қисқарса, вазият ўзгаради
Президентимизнинг Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан учрашуви давом этмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимиз иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда қилинаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Айни пайтда учрашувда вилоятда камбағалликни қисқартириш масаласи ҳақида сўз бормоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳудудда ишсизлик билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.
– Вилоятда 174 минг аҳоли ишсиз, 220 минг аҳоли чет элга ишлаш учун кетган, – деди Президентимиз. – Аҳолини биз “маҳаллабай” тизими асосида ишлаб, тадбиркорлик, томорқачилик, чорвачиликни ривожлантириш орқали бандлигини таъминлашимиз керак. Бандлик таъминланса, даромад бўлади, камбағаллик қисқаради. Камбағаллик қисқарса, вазият ўзгаради.
Учрашув давом этмоқда.
ЎзА