Президент Ислом Каримов ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Душанбе шаҳрига жўнаб кетди. Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Тожикистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг олий органи – Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Душанбе шаҳрига жўнаб кетди. Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Тожикистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг олий органи – Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.ШҲТ саммитида ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳамда ўзаро манфаатли бошқа мавзуларни муҳокама қилиш мўлжалланган.
Мамлакатимиз ШҲТ фаолиятида 2001 йилдан – Шанхай шаҳрида Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги декларация имзоланганидан буён иштирок этади.
Кейинчалик, 2004 ва 2005 йилларда Покистон, Эрон, Ҳиндистон ҳамда Мўғулистон Ташкилот ҳузурида кузатувчи давлатлар мақомини олди. 2012 йилда улар сафига Афғонистон ҳам қўшилди. Беларусь, Шри-Ланка ва Туркия ШҲТ мулоқоти бўйича шериклар мақомига эга.
2010 йил апрель ойида ШҲТнинг Тошкентда бўлиб ўтган саммитида ШҲТ ва БМТ котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация имзоланди.