Президент Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди, 1-босқич талабалари учун турар жой, Яқин қариндошлар учун чекловлар бекор қилинади - Қисқа хабарлар
Юртимиз ҳаётига оид ҳодиса ва воқеалар тафситоли "Қисқа хабарлар" дастурида
- Президентнинг Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда Миллий брендини яратганлар 300 тадан ошгани маълум қилинди.
- Яқин қариндошлар учун чекловлар бекор қилинади. Қонун лойиҳасида фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш, жумладан, оила аъзолари, ижарада ёки ётоқхонада яшовчи талабалар учун уй-жой майдони меъёри бўйича чекловларни бекор қилиш ҳамда ипотека ёки гаровдаги уйларга банк розилигисиз рўйхатга туришга рухсат бериш кўзда тутилган.
- Прокуратура органлари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида 14 мингдан ортиқ тадбиркорнинг муаммолари ҳал этилиб, 4,5 мингдан зиёдининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
- Олий таълим муассасаларига кирган 1-босқич талабалари учун талабалар турар жойига (ТТЖ) жойлашиш бўйича аризалар қабули 18-августдан эътиборан Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали йўлга қўйилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nE8pG7c7IqY" title="Prezident tadbirkorlar bilan ochiq muloqot o`tkazdi, 1-bosqich talabalariga turar joy-Qisqa xabarlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқуб Мелибоев, ЎзА