Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент 3-мис бойитиш фабрикаси фаолиятига старт берди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон 2030 йилга қадар ишлаб чиқаришни олтинда 175 тоннага, кумушда 500 тоннага, уранда 15 минг тоннага, мисда 500 минг тоннага етказишни мақсад қилган.  

Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида яратиладиган 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари ёшлар учун катта имконият бўлади.  

— Ҳозир республика фаолларига мурожаат қилмоқчиман. Ёшларга етказинглар: ўқисин, излансин, бундай корхоналарда ишлаб, ҳаётда муносиб ўрнини топсин! — деди Президентимиз.  

Бугун ишга туширилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси Янги Ўзбекистоннинг тоғ-кон ва металлургия саноатини янги технологик босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.  

Давлатимиз раҳбари фабрикани қуришда фаол иштирок этаётган барча ишчи-ходимлар, қурувчи ва машинистлар, муҳандис ва технологлар, геолог ва кончилар, ўзининг тажрибаси ва касбий салоҳияти билан ёшларга устозлик қилаётган фахрийлар, лойиҳага ўз ҳиссасини қўшаётган хорижий ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Фабриканинг янги меҳнат жамоасига эса келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.  

Маросимда комбинат ишчилари, меҳнат фахрийлари, профессор-ўқитувчилар сўзга чиқди. Президентимиз фабрика фаолиятига старт берди.  

ЎзА