Пойтахт ёшлари шашка бўйича беллашди
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент марказий эко - боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида шашка бўйича мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичига етиб келгунча пойтахтимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинидан 21 мингдан ортиқ ёш “маҳалла-сектор-туман” даражасида куч синашди.

Шунга кўра, шаҳар босқичига 72 нафар йигит-қиз етиб келди. Мусобақа якунлари бўйича 18 нафар йигит-қизларимиз шашка спорт мусобақасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гулноза Бобоева, ЎзА