Порани берувчи бўлса, олувчи топилади
Бу тўғрида абитуриент тегишли органга мурожаат қилгач, тезкор тадбир давомида С.М.дан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олган ўқитувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги техникум ўқитувчиси А.С. фирибгарлик йўли билан пул ишламоқчи бўлганликда гумон қилиниб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, А.С. Пахтакор туманининг Олмазор маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган С.М.дан техникумнинг фармацевтика йўналишига шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллари сўраган.
Бу тўғрида абитуриент тегишли органга мурожаат қилгач, тезкор тадбир давомида С.М.дан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олган ўқитувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бораётир. Аммо пора берувчилар борлиги учун олувчилар ҳам топилиб турибди.