Полвонларимиз жаҳон чемпионатида медалларни кўзламоқда
Боку шаҳрида (Озарбайжон) давом этаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бугун ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар эркин курашчиси тасалли беллашувларида гиламга чиқиб, бронза медали учун баҳслашиш ҳуқуқини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
45 килограмм вазн тоифасида Муҳаммад Раҳимжонов қирғизистонлик Абдуназар Баатиркановга қарши баҳс олиб боради. 60 килограмм вазнда Бекзодбек Иброҳимовнинг рақиби польшалик Витольд Павлик бўлади. 71 килограмм тоифасида эса Жалолиддин Жалолов АҚШ вакили Кэмрин Жон Ҳовард билан куч синашади.
Ўзбекистонлик ёш полвонлар учун бу баҳслар нафақат мусобақани давом эттириш, балки жаҳон чемпионати шоҳсупасига чиқиш сари муҳим қадам ҳисобланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА