Польша АҚШдан 250 та Abrams танкини сотиб олади
Польша миллий мудофаа вазирлиги АҚШдан 250 та Abrams русумидаги танк сотиб олиш учун битим имзолади, дейилади РИА Новости тарқатган хабарда.
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти ва конгресси Польшага Abrams русумидаги танкларни сотишга розилигини билдирган эди. Шартнома Польшага энг янги модификация ҳисобланган M1A2 SEPv3 танкларидан 250 тасини етказиб беришни кўзда тутади.
Бундан ташқари, Польшага имзоланган шартнома доирасида логистика ва танк экипажини машқ қилдириш хизматлари ҳам кўрсатилади.
Танкларни сотиб олиш дастурининг умумий қиймати тахминан 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Польшалик ҳарбийларнинг маълум қилишича, ушбу харид Польша қўшинлари тарихидаги энг йириги ҳисобланади.