Пиёдалар учун кўприк
Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон шоҳ кўчасида – Аҳиллик ҳамда Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинларини бир-бири билан боғлаб турувчи пиёдалар кўприги қурилмоқда.
Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон шоҳ кўчасида – Аҳиллик ҳамда Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинларини бир-бири билан боғлаб турувчи пиёдалар кўприги қурилмоқда.
Лойиҳа қиймати 850 миллион сўмлик ушбу объект пудратчи Тошкент шаҳридаги “Кўприк йўл лойиҳа” масъулияти чекланган жамияти ва Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бошқармаси қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Кўприкнинг узунлиги – 36, эни 3 метрни ташкил этади. Қурилма шаҳарнинг қоқ марказидаги илк пиёдалар кўпригидир.

– Вилоятимиз маркази – Гулистон шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида 2 минг 300 нафар ўқувчи таҳсил олса, уларнинг салкам ярми Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомад қилади, – дейди меҳнат фахрийси, Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Кубай Каримов. – Нафақат ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган мактаб ўқувчиларининг балки, шу ердан ишга ва бошқа ташвишлар билан қатновчи фуқароларнинг олиси яқин бўлиши баробарида, уларнинг хавфсизслиги таъминланишини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Кўприк лойиҳасида пиёдалар учун барча қулайлик ва хавфсизлик чоралари кўрилган.
Кўприк жорий йилнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида фойдаланишга топширилади.