Пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
Пайариқ туман ички ишлар бўлими соҳавий хизматлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ЙПХ ходимлари томонидан "Кобалт" русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда автомобилнинг орқа юкхонасида 36 қути “Трения”, 32 қути “Британник”, 20 қути “Микки-маус, 7 дона “Новий век” номли ва бошқа пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ушбу пиротехника воситаларини фуқаро 4 миллион 240 минг сўмга сотмоқчи бўлган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири