Перуда 6 балли зилзила содир бўлди
Жаҳонда сейсмик фаоллиги энг юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланган Перуда қаттиқ ер силкиниши кузатилди. Зилзила кучи 6 баллга етгани айтилмоқда.
Мамлакат Тинч океанининг зилзила энг кўп содир бўладиган ҳудудида жойлашган бўлиб, у «Олов ҳалқаси» деб ҳам аталади.
Перу геофизика институти Миллий сейсмология марказининг қайд этишича, зилзила ўчоғи Мала шаҳридан 33 километр жануби-ғарбда, пойтахт Лимага яқин жойда рўй берган.
Тарқатилган расмий хабарларда зилзиладан кейин цунами ҳақида огоҳлантириш бўлмаганлиги ҳамда табиий ҳамда моддий зарарлар йўқлиги айтилмоқда.
Маълумот учун: 2007 йил 15 августда Перуда содир бўлган 7.9 балли зилзила 595 кишининг ёстиғини қуритган эди.