Перу Яқин Шарқдаги инқироз сабаб Эрон билан дипломатик алоқани узди
Перу Яқин Шарқда вазият кескинлашуви ҳамда Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик қайта авж олиши асносида Эрон билан дипломатик муносабат тўхтаганини маълум қилди.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, ушбу қарор Лиманинг тинчликни сақлаш масаласига тарихий ёндашуви, халқаро ҳуқуқ меъёрига ҳурмат ва демократия қадриятини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб қабул қилинган.
Перу томони Теҳронда инсон ҳуқуқи ва эркинлиги аҳволи, жумладан “намойишлар шафқатсизларча бостирилиши, сўз ва матбуот эркинлиги чекланиши, хотин-қизлар ва қизлар камситилиши ҳамда сиёсий мухолифат таъқиб қилиниши”га алоҳида урғу берган. Бундан ташқари, глобал савдога таҳдид солаётган хавф-хатар ҳам муҳим омил сифатида кўрсатилган.
Ҳукумат баҳордан бери Ҳурмуз бўғозида кема ҳаракатида узилиш кузатилаётганига эътибор қаратиб, вазият янада кескинлашса, энергия ресурслари нархи ошиб, жаҳон таъминот занжирига жиддий зарар етиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА