Пентагон: АҚШ тинч Арктикадан манфаатдор
АҚШ тинч ва барқарор Арктикадан манфаатдор ва минтақани ҳамкорлик ҳудуди сифатида кўради, дейилган Пентагон душанба куни эълон қилган янгиланган Арктика стратегиясида.
– Қўшма Штатлар тинч, барқарор, ривожланаётган ва ҳамкорликка тайёр Арктика минтақасини яратишга интилмоқда, – дейилган ҳужжатда. – Шу билан бирга ҳудуддаги фаолият кузатув ва чора кўриш, жумладан Пентагон бирлашган кучларини минтақага жойлаштирилишига тайёр туриш бўйича ёндашувни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.