Пекинга кучли қум бўрони ёпирилди
Хитой пойтахти Пекинга бир ойда иккинчи марта қум бўрони ёпирилди.
Тегишли видеотасвирлар LIFE SHOT Telegram-каналида оммага эълон қилинган. Тасвирда шаҳар тўқ сариқ ҳаво қатлами остида қолгани кўринади.
Пойтахт кўчаларида ҳаракат сезиларли камайган. Маҳаллий ҳукумат аҳолига уйдан чиқмасликни сўраб мурожаат қилган. Метеорология бюроси “Сариқ” даражали хавфдан огоҳлантирган.
Тахминларга кўра қум бўрони мамлакатнинг шимоли ва шимоли-ғарбини қамраши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 15 мартда Пекинга кейинги ўн йилликдаги энг йирик қум бўрони ёпирилгани айтилганди.