Пайариқда янги кутубхона очилди (+видео)
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳарчасида ҳокимлик ва Халқ банки ташаббуси билан бунёд этилган замонавий кутубхона очилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Тошев, акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Р.Одинаев юртимизда аҳолининг китобга меҳри ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мазкур зиё маскани ҳам ана шу эътибор самараси ўлароқ 4.5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, бир йил давомида бунёд этилди. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, ёш китобхонлар учун алоҳида болалар хонаси, китобларнинг электрон базаси, матбуот бурчаги ва бошқа қулайликлар яратилган. Турли ёш тоифасидаги фойдаланувчиларга мос ижтимоий-сиёсий, бадиий ва илмий адабиётлар келтирилди.

Ҳозирча кутубхона 3 минг нусхадан ортиқ янги адабиётлар билан таъминланган. Китобхонларнинг замонавий технологиялардан ва электрон китоблардан фойдаланиши учун зарур шарт-шароит яратилган.

<iframe width="805" height="604" src="https://www.youtube.com/embed/qk8JpiK1yeo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА