“Пахтакор” азалий рақибини қабул қилади
Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида “Андижон” — “Динамо”, “Сўғдиёна” — “Сурхон” ва “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари рақобатлашади.
Мазкур учрашувлар орасида "Пахтакор" ва "Насаф" клублари баҳси марказий ўйин, дея эътироф этилмоқда. Бу икки жамоаларнинг учрашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жами 58 марта ўзаро баҳс олиб борган. Уларнинг 31 тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 15 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 12 ўйинда ғалаба қозонган. Ушбу баҳсларда пойтахт клуби рақиб дарвозасини 82 бор ишғол этиб, 51 та гол ўтказиб юборган.

"Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланадиган ўйин олдидан мезбонлар 24 очко билан лига пешқадами бўлиб турибди, “Насаф” эса 12 очко жамғарган ҳолда 8-ўриндан жой олган.
Кеча ОКМК ўз майдонида “Локомотив” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Машъал" эса "Бухоро"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида енгилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА