Парламентлараро Иттифоқ ассамблеяси: аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, гендер тенгликка оид форумлар ўтказилади
Сенатга Парламентлараро Иттифоқ котибиятининг Гендер масалалари ва ёшлар бўйича дастурлар раҳбари Зейна Хилал ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар олиб борилаётгани ва бунда парламент муҳим роль ўйнаши алоҳида эътироф этилди.

Юртимизда ўтказилиши режалаштирилган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси доирасида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенгликка оид масалаларга бағишланган форумларни ўтказишга тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.

Парламент ҳамда давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, гендер тенгликни таъминлашда парламентнинг ўрни муҳимлиги қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда келгусида аёллар ва ёшлар учун янги имкониятларни яратиш бўйича амалий қадамлар ҳақида келишиб олинди.
Н.Абдураимова, ЎзА