Паркентда ёш курашчилар беллашди
Кейинги йилларда миллий спортимиз янги ривожланиш босқичига кўтарилди. Бунинг натижасида шуғулланувчилар сони ошиши баробарида ўтказилаётган мусобақалар ҳам ортиб бормоқда.
Тошкент вилоятининг Паркент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган вилоят биринчилиги бунинг яққол далилидир.

500 нафарга яқин ёш курашчилар Ўзбекистон чемпионатига бериладиган йўлланмаларни қўлга киритиш учун беллашдилар. 10 та вазн тоифасида ўтказилган мусобақада барча туман ва шаҳарларнинг жамоалари тўлиқ таркиб билан иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган чемпионатда Ангрен, Нурафшон, Чиноз, Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ ҳудудларининг курашчилари бўлган Мардона Жўраева, Садоқат Қудратова, Соҳиб Мамасолиев, Ойбек Ўразалиев каби ёшлар ўз вазнларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллашди ва ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Райимбой Ражабов,
журналист