Пара спортчиларимиз V Параосиё ўйинларига йўл олди
Бугун, 12 октябрь куни V Параосиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси кунчиқар юртга йўл олди.
45 та мамлакатнинг 4 минг нафарга яқин пара спортчилари иштирокида ташкил этилаётган мазкур ўйинлар жорий йилнинг 18-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

18 та спорт тури бўйича кечадиган тўрт йилликнинг бу галги ўйинларида мамлакатимизнинг матонатли ва иродали пара спортчилари 11 та спорт турида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз пара спортчилари бундан тўрт йил муқаддам Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган IV ёзги Параосиё ўйинларида 25 та олтин, 24 та кумуш, 31 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоада 8-ўринни эгаллаган эди.
Т.Рўзиев,
ЎзА