Палудан: Стокгольм ҳодисасидан афсусда эмасман
Ўнг қанот экстремистик “Жесткий курс” (“Қаттиқ курс”) партияси раҳбари Расмус Палудан Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юбориш акциясига жамоатчилик томонидан бундай оммавий муносабат бўлишини кутмаганлигини ва бундан афсусда эмаслигини айтди.
“Мен Туркияга муносабатимни билдирдим, деб ўйлаган эдим. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди”, деди у "Expressen" газетасига берган интервьюда.
“Муҳим сиёсий сабаблар бўлгани учун бу ишга қўл урган эдим, афсусда эмасман. Кейин кўп одамлар мени ўлдириш билан қўрқитаётганидан хафа бўлаяпман”.
Унинг сўзларига кўра, ўзига нисбатан билдирилаётган таҳдидлар аввалгиларига қараганда анча жиддийроқ.
“Мен жуда аниқ таҳдидлар олаяпман. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳар дақиқада менга йигирмага яқин хат-хабар келмоқда, улардан бештаси таҳдиддан иборат”, деди Палудан.
ЎзА