Қозоғистон: Олма-Ота яна карантинда
Охирги ҳафтада Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида коронавирус аниқланиши кўрсаткичи 4,5 фоизга ошиб кетди.
Охирги ҳафтада Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида коронавирус аниқланиши кўрсаткичи 4,5 фоизга ошиб кетди. Чекловлар юмшатилишидан олдин эса бу рақам 2,5 ни ташкил этган.
Бир сўз билан айтганда, вазият яна орқага кетди. Энди ҳудудда:
- савдо уйлари ёпилади;
- оммавий тадбирларга нисбатан қатъий тақиқ қўйилади;
- жамоат транспорти фақат эрталаб ва кечқурун муайян вақт оралиғида ҳаракатланади;
- бассейнлар ва фавворалар ишламайди;
- Қапшағай сув омбори қирғоқларидаги дам олиш масканлари очилиши тўхтатилади.
Туманлар ва шаҳарлар чегараларида санитария постлари фаолияти тикланади.
Белгиланган қоидаларни бузганларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима солинади.