“Ўзмиллийбанк”АЖ: аҳоли даромадларини оширишда доимо фаолмиз
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда аҳоли даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича бир қатор молия муассасалари, жумладан, тижорат банклари зиммасига ҳам тегишли вазифалар қўйилди. Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Сайхунобод тажрибаси” ни барча ҳудудларда кенг жорий этиш бўйича топшириқлари ижроси юзасидан “Ўзмиллийбанк” АЖ га ҳам жами 967 та маҳалла бириктирилди. Қорақалпоғистонда - 38 та, Андижонда - 51 та, Бухорода - 71 та, Жиззахда - 25 та, Қашқадарёда - 45 та, Навоийда - 50 та, Наманганда - 91 та, Сирдарёда - 10 та, Самарқандда -123 та, Тошкент вилоятида - 87 та, Сурхондарёда - 44 та, Фарғонада - 116 та, Тошкент шаҳрида - 147 та ва Хоразмда - 69 та маҳаллалар шулар жумласидан.
Таъкидлаш зарур, бугун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонликни кенг тарғиб қилиш, шу орқали мавжуд шароитни ўрганиш ҳамда муаммоларни бартараф этишда “Ўзмиллийбанк”АЖ томонидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Маълумот учун, Миллийбанк тизимида жами 26 343 та доимий айланмага эга мижозлар мавжуд. Бугунги кунгача республика бўйича 7 986 та мижозлар билан 132 маротаба учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда кўтарилган 1 810 та масалалардан 1 160 таси жойида ҳал этилиб 5 258 та иш ўринлари яратилди. Май ойи якунига қадар 1920 та мижозлар билан учрашувлар ўтказилиб, жами 2 880 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Қолаверса, аҳолини бизнесга жалб этиш ва шу орқали уларнинг даромадларини ошириш борасида ҳам самарали ишлар бажрилмоқда.
“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор доирасида республика бўйича жами 481 та лойиҳага 41,3 миллиард сўм кредит ажратилди. “Бизнесга биринчи қадам” дастури бўйича 8 500 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқароларга 42,4 миллиард сўм микроқарз ажратилди. (йиллик режа 100 млрд.сўм). Шунингдек, бизнесни ривожлантириш мақсадида кичик лойиҳалар учун ҳам кредит маблағлари ажратилмоқда.
“Ўзмиллийбанк” АЖга бириктирилган 967 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирида 10 тадан жами 9 670 та микролойиҳалар шакллантирилмоқда. Бугунги кунгача банкка бириктирилган 778 та маҳаллада 2 132 та микролойиҳалар молиялаштирилди. Қолган банклар бириктирилган 189 та маҳаллалар бўйича май ойи якунига қадар молиялаштириш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, “Ўзмиллийбанк” АЖга бириктирилган барча маҳаллаларда умумий қиймати 5,2 миллиард сўм, шундан кредит 0,4 миллиард сўм бўлган жами 33 та намунали лойиҳалар амалга оширилади. Натижада, 1 388 та кооперация аъзолари ушбу лойиҳага бириктирилиб, 18,9 миллиард сўмлик 4318 тонна маҳсулот етиштирилади, 1 233 та иш ўрни яратилади.
“Ўзмиллийбанк”АЖ
Матбуот хизмати