Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келаётганларнинг асосий қисми МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келади
Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб келаётган хорижликлар сони ортиб бормоқда. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестицион муҳит, янги иш ўринлари ва яшаш шароитларининг яхшиланиши миграция оқимига ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 721 нафар фуқаро доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.
Маълумотларга кўра, мамлакатга кўчиб келганларнинг асосий қисми МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Хусусан, Россия ва Қозоғистондан келганлар улуши юқори бўлган.
Хориждан доимий яшаш учун келганларнинг давлатлар кесимидаги улуши:
Россия — 34,1 %
Қозоғистон — 19,7 %
Тожикистон — 12,2 %
Қирғиз Республикаси — 4,9 %
Туркманистон — 3,7 %
Бошқа давлатлар — 25,4 %
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб келганлар:
Тошкент шаҳри — 454 нафар
Тошкент вилояти — 126 нафар
Қорақалпоғистон Республикаси — 56 нафар
Самарқанд вилояти — 14 нафар
Фарғона вилояти — 11 нафар
Хоразм вилояти — 11 нафар
Сирдарё вилояти — 10 нафар
Навоий вилояти — 9 нафар
Бухоро вилояти — 8 нафар
Андижон вилояти — 6 нафар
Жиззах вилояти — 5 нафар
Наманган вилояти — 5 нафар
Сурхондарё вилояти — 5 нафар
Қашқадарё вилояти — 1 нафар
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА