Ўзбекистонда хусусий шифохоналар сони ортмоқда
Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва тиббий хизмат сифатини ошириш, бу борада қулай ва самарали имкониятларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тиббиёт муассасаларининг фаолияти кенгайиб, хусусий шифохоналар сони ортмоқда.
Жумладан, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига хусусий шифохоналар сони 1 минг 301 тани ташкил этган.
Йиллар кесимида хусусий шифохоналар сонига аҳамият берадиган бўлсак, 2019 йилда 575 та, 2020 йилда 593 та, 2021 йилда 637 та, 2022 йилда 675 та, 2023 йилда 724 та, 2024 йилда 1 минг 301 тага етган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА