Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, бизнес субъектларига кўрсатиладиган хизматларни тизимли ва самарали йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги муҳим ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Хусусан, 2025 йил 13 декабрда Президентимизнинг "Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор тадбиркорлар билан давлат ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, бизнесни юритишдаги маъмурий ва институционал тўсиқларни қисқартиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

Ҳужжатда тадбиркорлик субъектларига 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида тақдим этиш орқали бизнес фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини жойида эшитиш, муҳокама қилиш ва ҳал этишга қаратилган сифат жиҳатдан янги мулоқот майдончаларини шакллантириш белгиланган.

Бу мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусан, бизнес муҳитини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ҳамда айрим хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш бўйича “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси ишга туширилади.

Лойиҳа доирасида Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолияти йўлга қўйилади. Дастлабки босқичда ушбу марказлар Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек, вилоятлар марказларида биттадан ташкил этилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, “Бизнес ҳамроҳ” марказлари зарур функционал имкониятларга эга бўлган давлат хизматлари марказлари биноларига тўғридан-тўғри жойлаштирилади. Бу эса тадбиркорлар учун инфратузилмадан самарали фойдаланиш ва хизматлардан тезкор тарзда фойдаланиш имконини беради.

Ушбу қарорга асосан, тадбиркорлар билан давлат органлари ўртасидаги мулоқотни институционаллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 2026 йил 1 мартдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилади.

Унга кўра, раҳбарлар ҳар чоракда тасдиқланадиган режа-графиклар асосида ҳудудларда тадбиркорлар билан “Бизнес ҳамроҳ” марказларида учрашувлар ўтказади. Ушбу режа-графиклар “Бизнес ҳамроҳ” электрон платформаси ва тегишли идораларнинг расмий веб-сайтларида очиқ эълон қилиб борилади.

Платформадаги “Раҳбарлар билан мулоқот” модули орқали келиб тушган мурожаатлар асосида раҳбарлар кейинги чорак режаларига мажбурий равишда учрашувлар киритади. Учрашувлар давомида билдирилган таклиф ва муаммолар ҳамда “Call марказ” орқали келиб тушган мурожаатлар “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига киритилади. Бу механизм мурожаатларни тизимли ҳисобга олиш, уларнинг ижросини назорат қилиш ҳамда тадбиркорлар билан ишлашда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

“Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси тадбиркорлар учун давлат ва хусусий хизматларга киришни осонлаштиради. Бюрократик тўсиқларни камайтиради. Давлат органлари ва бизнес ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди. Ҳудудларда тадбиркорлик фаоллигини оширишга хизмат қилади.  

Умуман олганда, мазкур қарор мамлакатимизда тадбиркорликни институционал қўллаб-қувватлашнинг янги моделини шакллантириб, бизнесни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириши кутилмоқда.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун “Бизнес ҳамроҳ” тизими жорий этилади