Ўзбекистонда савдо соҳасида корхоналар сони ортиб бормоқда
Ўзбекистон иқтисодиётида савдо ва хизмат кўрсатиш тармоқларидаги корхоналар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган хисоботда 2026 йил 1 март ҳолатига кўра республикада жами 576,8 мингта корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 156 минг 796 таси савдо йўналишида иш олиб бормоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (127 071 та корхона) ҳамда саноат тармоғи (61 062 та) ҳам иқтисодиётнинг муҳим устунлари бўлиб қолмоқда.
Қурилиш ва сервис хизматлари соҳасида ҳам барқарорлик кузатилмоқда — ҳар икки йўналишда 31 мингдан ортиқ корхона банд. Транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш ҳамда рақамли технологиялар (ахборот ва алоқа) соҳалари ҳам замонавий иқтисодиётнинг ажралмас қисми сифатида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА