Ўзбекистонда энг кўп туғруқ Наманганда қайд этилди
Республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида мамлакатимизда 373 минг 389 та тирик туғилиш қайд этилган.
Мазкур даврда энг кўп туғилиш қайд этилган энг яхши ҳудудлар қаторида Наманган шаҳри етакчилик қилди. Гуллар шаҳрида шу йилнинг биринчи ярим йиллигида 8 мингдан ортиқ чақалоқлар дунёга келган.
Демак, "ТОП-10 туман ва шаҳар" рўйхати билан танишинг:
Наманган шаҳри (Наманган вилояти) — 8 минг 181 та;
Ургут тумани (Самарқанд вилояти) — 7 минг 014 та;
Андижон шаҳри (Андижон вилояти) — 6 минг 306 та;
Самарқанд шаҳри (Самарқанд вилояти) — 5 минг 559 та;
Денов тумани (Сурхондарё вилояти) — 5 минг 542 та;
Пастдарғом тумани (Самарқанд вилояти) — 3 минг 968 та;
Косон тумани (Қашқадарё вилояти) — 3 минг 878 та;
Қамаши тумани (Қашқадарё вилояти) — 3 минг 874 та;
Олмазор тумани (Тошкент шаҳри) — 3 минг 700 та;
Асака тумани (Андижон вилояти) — 3 минг 446 та.
Маълумот ва таққослаш ўрнида таъкидлаш даркор, 2025 йил давомида Ўзбекистонда 879 минг 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Унда юртимиз бўйича энг кўп чақалоқлар туғилиши бўйича Наманган шаҳри етакчилик қилиб, вилоят марказида ўтган йили 18 минг 524 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.