Ўзбекистонда 8 922 та нодавлат нотижорат ташкилоти бор
Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби
Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 8 922 тани ташкил этмоқда. Шундан 671 таси республика даражасидаги ННТлар ҳисобланади.
Ушбу ННТларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари қуйидагича:
– жамоат бирлашмалари 7173 та;
– муассасалар 713 та;
– жамоат фондлари 555 та;
– бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ННТлар (уюшма, иттифоқ) 481 та.