Тошкентда Ўзбекистон ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Сенат Раиси Танзила Норбоева улғайиб бораётган авлод манфаатлари йўлида ўзаро ҳамкорликдаги  ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.  

Болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини ошириш, шунингдек, уларни зўравонлик ва камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.  

ЮНИСEФ комплекс дастурларни амалга ошириш учун техник ёрдам ва ресурслар тақдим этиш орқали Ўзбекистоннинг болалар учун қулай муҳит яратиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнади. Бу ҳамкорлик мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни илгари суриш, шу жумладан, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ҳаётга татбиқ этишда муҳим омил бўлди.  

Ўзбекистонда кўп йиллардан буён ёш авлоднинг камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида болалар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.  

Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий ва институционал асослари изчил такомиллаштирилмоқда. Ёш авлодни ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш ва баркамол ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қатор муҳим қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.  

2024 йил ноябрь ойида давлатимиз раҳбари “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди. Ушбу ҳужжат зўравонликнинг барча шаклларини тақиқлайди ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини назарда тутади.  

Республикада инклюзив таълим тизими ҳам фаол ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ўқитиш соҳасида кенг кўламли дастурлар амалга оширилмоқда.  

ЮНИСEФ билан ҳамкорлик соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим каби бошқа муҳим йўналишларда давом эттирилади. Ҳар бир болага ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини берадиган хавфсиз, соғлом ва фаровон муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилади.  

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга содиқлигидан ва мамлакатимизнинг болалар манфаатлари ишончли ҳимоя қилинадиган шарт-шароитлар яратишга интилишидан дарак беради.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва ЮНИСEФ: самарали ҳамкорлик болалар манфаатларига хизмат қилмоқда