Ўзбекистон ва Озарбайжон: ишончга асосланган муносабатлар изчил ривожланмоқда
Парламентлараро иттифоқнинг 153-ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Озарбайжон Миллий Мажлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашди.
Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг ишончга асосланган икки томонлама муносабатлари изчил ривожланаётгани таъкидланди.
С. Гафарова Озарбайжоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларига қўшилишининг тарихий аҳамиятини қайд этди. Бу борадаги қарор 2025 йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган саммитда қабул қилинган.
Икки мамлакат етакчиларининг 8 октябрь куни Авазада бўлиб ўтган саммитдаги иштироки минтақавий ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётганидан далолат беришини таъкидланди.
Ўзбекистоннинг 2027 - 2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига бўлажак раислигини инобатга олган ҳолда, Ҳаракатнинг парламент тармоғи доирасида мувофиқлаштиришни давом эттириш ва халқаро майдонларда қўшма ташаббусларни илгари суришга тайёрлигини билдирди.
Ҳамкорликни изчил ривожлантириш мақсадида II Ўзбекистон - Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш ва 2027 - 2028 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар қўшма режасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Н.Абдураимова, ЎзА