Ўзбекистон ва Норвегия: инновациялар соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Олий Мажлис Сенатига Норвегия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хелен Санд Андресен ташриф буюрди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва тегишли қўмиталар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, таълим ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Н.Абдураимова, ЎзА