Авиация соҳаси замонавий иқтисодиёт ва транспорт инфратузилмасининг энг устувор тармоқларидан бири ҳисобланади. Саноатнинг ривожланиши юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, илғор технологиялар ва замонавий илмий изланишларни жорий этиш билан узвий боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, халқаро ҳамкорлик ва қўшма таълим дастурлари авиация соҳасида кадр салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Тошкент давлат транспорт университети раҳбариятининг Корея Республикасига амалий ташрифи давомида бу ишлар кўламини кенгайтириш борасида дадил қадамлар ташланди.

Унда Тошкент давлат транспорт университети ва Корея аэрокосмик университети раҳбарияти ўртасида ўтказилган учрашувда икки муассаса ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий талабларга мос таълим ва илмий-тадқиқот имкониятларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” йўналиши бўйича “1+2+1” қўшма таълим дастури доирасида тренажёр тайёргарлиги, парвоз амалиёти, ўқув дастурларини мувофиқлаштириш, ўқитувчилар алмашинуви ва малака ошириш тизимини амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Шунингдек, “2+2” қўшма дастурлари доирасида “Авиация менежменти” ва “Авиация логистикаси” йўналишлари бўйича академик дастурлар тўлиқ мувофиқлаштирилди ва таълим форматлари белгиланди. Ушбу дастурлар 2026 йилдан бошланиши режалаштирилди.

Учрашувда университет раҳбарияти “Аэродинамик қувур (шамол тоннели)” лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу лаборатория талабалар ва илмий ходимларга замонавий технологиялар асосида амалий тажриба орттириш имкониятини беради.

Томонлар қўшма таълим дастурлари, стажировкалар, илмий лойиҳалар ва академик алмашинувни кенгайтириш бўйича стратегик режаларни белгилаб олди. Ушбу ҳамкорлик талабаларга юқори малакавий таълим, амалий тажриба ва илмий изланишларда янги имкониятлар тақдим этади.

Шу билан бирга, Тошкент давлат транспорт университети раҳбарияти Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея аэрокосмик университетида таълим олаётган “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” йўналиши талабалари билан учрашув ташкил этди. 

Учрашувда талабаларнинг ўқиш жараёни, яшаш шароитлари ва дарсларни ўзлаштириш кўрсаткичлари батафсил ўрганилди.

ТДТУ ахборот хизматига кўра, томонлар ўртасидаги мазкур халқаро ҳамкорлик асосида ташкил этилган қўшма таълим дастурлари ва замонавий лабораториялар авиация соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Шунингдек, ушбу саъй-ҳаракатлар икки мамлакатнинг таълим тизимини интеграциялаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва авиация соҳасида илғор тажрибаларни ривожлантиришда муҳимдир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Жанубий Корея авиация соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлайди