Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 79,2 фоиз ошган

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги саноат, савдо ва таъминот вазири Ёруб Қуда ўртасида видеоканференцалоқа тарзида музокара бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда мавжуд алоқаларни янада кучайтириш истиқболини муҳокама қилдилар. Қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, фармацевтика тармоғи, рақамли тиббиёт соҳасига замонавий ечимлар жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, 2025 йил якунига кўра, Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги савдо ҳажми 79,2 фоиз ошган. Юртимизда ушбу давлат капитали иштирокида 18 корхона фаолият юритмоқда.

Мулоқот давомида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масаласи ҳамда Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжат ҳар икки томонга маҳсулот етказиб бериш кўламини кенгайтириш, ишбилармонлик фаоллигини ошириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқани чуқурлаштириш учун қўшимча шароит яратиши қайд этилди.

Учрашув якунида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, барча йўналишлар бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Г.Сатторова, ЎзА