Маълумки, Ўзбекистон минерал-хомашё салоҳияти юқори бўлган давлатлардан бири саналади. Мамлакатимизда қимматбаҳо ва стратегик минераллар захирасини ўрганиш, уларни қайта ишлаш ҳамда соҳада илғор технологияларни жорий этиш устувор йўналишлардан бирига айланмоқда.

Бу жараёнда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, айниқса, хорижий инвесторлар ва йирик компаниялар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Айнан шу мақсадда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси вакиллари “China National Gold Group” компанияси раҳбарлари билан учрашув ўтказди.  

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, қимматбаҳо ва стратегик аҳамиятга эга минерал хомашёлар соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар якунида тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов ҳамда “China National Gold Group” компанияси раҳбарияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, томонлар истиқболли майдонларда геология қидирув ишларини амалга ошириш, конларни ўзлаштириш ва қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш, илғор технологияларни жорий этиш ва мутахассислар тайёрлаш соҳаларида ҳам ҳамкорлик кўзда тутилган.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, мазкур англашув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш билан бирга, республикада тоғ-кон ва геология соҳасини ривожлантиришда янги имкониятларни яратади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой: геология соҳасида қўшма лойиҳаларга кенг йўл очилмоқда