Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Аъзамхўжаев “Туркия - Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Осман Местин билан онлайн учрашув ўтказди.

Унда икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлиги жадал ривожланаётгани қайд этилди. Хусусан, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, давлатлараро келишувларни ратификация қилиш ва эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш орқали икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қўшилмоқда. 

Парламент қўмиталари ва парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш, мунтазам мулоқот механизмларини йўлга қўйиш ҳамда қўшма ташаббуслар ишлаб чиқиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Туркия: стратегик ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда