Ўзбекистон ташқи савдосида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларини изчил кенгайтириб, жаҳон бозоридаги ҳамкорлик кўламини мустаҳкамлаб бормоқда. Йилнинг дастлабки тўрт ойи якунлари мамлакатнинг асосий савдо шериклари билан товар айирбошлаш ҳажми ўсишда давом этаётганини кўрсатди. Бу эса миллий иқтисодиётнинг ташқи бозорлар билан интеграцияси тобора кучайиб бораётганидан далолат беради.
2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо фаоллиги юқори суръатларда давом этди. Давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши натижасида мамлакат ташқи савдо айланмаси 26,3 миллиард АҚШ долларига етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг йирик ҳамкор давлатлар қуйидагилар бўлди:
Хитой — 6,2 миллиард АҚШ доллари;
Россия Федерацияси — 4,5 миллиард АҚШ доллари;
Қозоғистон — 1,8 миллиард АҚШ доллари;
Туркия — 920,6 миллион АҚШ доллари;
Афғонистон — 728,2 миллион АҚШ доллари;
Корея Республикаси — 638,3 миллион АҚШ доллари;
Бирлашган Араб Амирликлари — 626,7 миллион АҚШ доллари;
Франция — 618,1 миллион АҚШ доллари;
Германия — 411,6 миллион АҚШ доллари;
Ҳиндистон — 406,4 миллион АҚШ доллари.
Маълумотларга кўра, Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасидаги асосий ҳамкорлари бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, қўшни давлатлар ҳамда Европа ва Осиё мамлакатлари билан савдо муносабатларининг фаоллашиб бораётгани ташқи иқтисодий алоқалар географияси кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА