Ўзбекистон Марказий Осиёда тинчликсеварлик даражаси бўйича етакчи(+видео)
Ўзбекистон Global Peace Index 2026 халқаро рейтингига кўра, тинчликсеварлик даражаси бўйича Марказий Осиёда етакчи деб эътироф этилди.
Ўзбекистон Global Peace Index 2026 халқаро рейтингига кўра, 37-ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинчликсевар 40 та давлат қаторидан жой олди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида бу энг юқори кўрсаткич бўлди.
Минтақа мамлакатлари орасида Қозоғистон 44-поғонани, Тожикистон — 47-поғонани, Қирғизистон — 61-поғонани, Туркманистон эса 66-поғонани эгаллади.
Дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат мақомини ўзида сақлаб келаётган Исландия глобал рейтинг етакчисига айланди.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА