Ўзбекистон кубогининг энг кучли жамоалари аниқланди
Ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўз якунига етди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қизғин ва муросасиз кечган беллашувлардан сўнг ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида юқори натижа қайд этган ҳудудлар номи аниқланди.
U18 ёш тоифасида Андижон вилояти жамоаси барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри иккинчи, Самарқанд вилояти эса учинчи поғонадан жой олди. U16 ёш тоифасида Наманган вилояти вакиллари энг яхши натижани қайд этиб, кубок соҳибига айланди. Андижон вилояти иккинчи, Навоий вилояти учинчи ўринни қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, U16 ёш тоифасидаги мусобақа ёш спортчиларнинг катта қизиқиши остида ўтди. Унда 350 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА