Ўзбекистон-Исроил: Бадиий соҳада ҳамкорлик ривожланмоқда
Ўзбекистон Бадиий академиясида академия раиси Акмал Нуриддинов ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 1-котиби Болислав Ятветский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон ва Исроил ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик узоқ тарихга эга бўлиб, икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари улкан маданий меросга асосланади. Бу алоқалар изчил ривожланиб, янги лойиҳалар, кўргазмалар ва маданий тадбирлар билан бойиб бормоқда.
Учрашув давомида томонлар санъат ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, икки мамлакатнинг санъат муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, кўргазмалар, маданий тадбирлар ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ва келгусида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.
Г.Бобоева,
ЎзА